Эрон президенти бўлган вертолёт ҳалокатга учради
У билан бирга бортда вазирлар ҳам бўлган.

Хабарларга кўра, Шарқий Озарбойжонда Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раиси бўлган вертолёт муаммога дуч келган.
Бироқ президентга ҳамроҳлик қилаётган вертолётдаги айрим кишилар Марказий штаб билан боғланишга муваффақ бўлди.
Президент карвонида учта вертолёт бўлган, улардан иккитасида вазирлар ва амалдорлар учаётган бўлган ва улар ўз манзилларига эсон-омон етиб келишди.
Президент билан вертолётда Табриздаги жума намози имоми Саййид Муҳаммад Али ал-Ҳошим ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийян ҳам бўлган.
IRIB давлат телеканали тақдим этган сўнги маълумотга кўра, Эрон президенти Иброҳим Раиси учаётган вертолёт қийинчлик билан қўнишни амалга оширди, қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб боришга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Иброҳим Раисий бугун чегара ҳудудида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашганди.







