Хавотирга ўрин йўқ: мамлакат бошқарувида "муаммолар" бўлмайди
Эрон ҳукумати баёнот билан чиқди.

Эрон ҳукумати ҳалокатга учраган вертолёт бортидаги президент Иброҳим Раисий ва бошқаларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан баёнот берди.
Вазирлар Маҳкамаси воқеа муносабати билан ҳамдардлик билдирди ва мамлакат бошқарувида "муаммолар" бўлмаслигини таъкидлади.
"Эрон халқининг тиниб-тинчимас ва меҳнаткаш президенти миллат учун жонини фидо қилди", — дейилади баёнотда.
Ҳукумат "шараф ва хизмат йўли" давом этишига ва мамлакат бошқарувида "муаммолар" бўлмаслигига ишонтирган.
Эслатиб ўтамиз, Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди.
Бортда президентдан ташқари Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллаҳён ва Шарқий Озарбайжон губернатори Оятуллоҳ ал-Ҳошим бўлган. Иброҳим Раисий Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан учрашувдан қайтаётган бўлган. Давлат раҳбарлари Арас дарёсидаги тўғон очилиши маросимида иштирок этган.







