Арманистон ИИВ: 196 нафар намойишчи қўлга олинди
Улар йўллар ва автомагистралларни тўсишда қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, Ереванда Озарбайжон билан чегаралар делимитациясига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда.
Арманистонликлар бир неча ҳафтадан бери амалдаги бош вазирга ва ҳудудларнинг Озарбойжонга берилишига қарши норозилик намойишлари ўтказмоқда. Намойишга Арман Апостол черковининг Тавуш епархияси раҳбари Баграт Галстанян бошчилик қилмоқда. Унинг ўзи машинасида Ереванда Саят-Нова шоҳ кўчаси ва Абовян кўчаси чорраҳасини тўсиб қўйган.







