Жаҳон

Исроил Рафаҳдаги қочқинлар лагерига зарба берди — видео

Ёнғир оқибатида 40 га яқин одам ҳалок бўлди.

Исроил Рафаҳдаги қочқинлар лагерига зарба берди — видео

Исроил кучлари Рафаҳдаги қочқинлар яшайдиган Тал-ас-Султон лагерини бомбардимон қилди. 

 

Таъкидланишича, қурбонларнинг аксарияти аёллар ва болалар бўлган. Фаластин Қизил ярим ой жамияти чодирлардаги кўплаб одамлар тириклайин ёниб кетганини таъкидлаган.

 

“Ҳудуддаги шифохоналар Исроил ишғолининг Ғазо секторидаги соғлиқни сақлаш тизимини атайлаб йўқ қилиши натижасида бундай кўп сонли жароҳатланганлари сиғдира олмаяпти”, — дейилади баёнотда.

 

Маҳаллий манбалар камида саккизта ракета БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатувчи агентлиги (UNRWA) омбори ёнида яқинда ўрнатилган чодир лагерига урилганини айтди.

 

"Потенциал халқаро миқёсда тақиқланган қуролларни қўллаш йирик ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган, оқибатда жабрланганлар оёқ-қўлларини йўқотган ва бошқа жароҳатлар олган. Биз 50 га яқин одамни ва ярадорларни ҳудуддан олиб чиқиб, дала касалхоналарига етказдик”, — дея таъкидлади Ғазо фуқаролик мудофааси гуруҳларини бошқарадиган доктор Муҳаммад ал-Муғаййир.

 

Исроил армияси ўз баёнотида ҲАМАС лагерига ҳаво ҳужуми уюштирилганини даъво қилди. Ҳарбийлар тинч аҳоли жароҳатланганидан хабардор эканини маълум қилди.

 

“Зарба халқаро қонунларга мувофиқ, аниқ ўқ-дорилардан фойдаланган ҳолда ва ҲАМАС ҳудуддан фойдаланаётганини кўрсатувчи аниқ разведка маълумотларига асосланиб, қонуний нишонларга қарши амалга оширилди”, — дея қўшимча қилди Исроил армияси.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Исроил Рафаҳдаги қочқинлар лагерига зарба берди — видео | Zamon.uz