Жаҳон

Янги Гвинеядаги кўчки 2000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди

Папуа-Янги Гвинея ҳукумати кучли кўчкидан сўнг халқаро ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Янги Гвинеядаги кўчки 2000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди

Папуа-Янги Гвинеяда 24 май куни содир бўлган кучли кўчки оқибатида 2000 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. 

 

"Кўчки 2000 дан ортиқ одамни тириклайин кўмиб ташлади ва улкан вайронагарчиликларга сабаб бўлди", — дея уларнинг БМТ миссиясига мурожаатидан иқтибос келтирган AFP.

 

Агентлик маълумотларига кўра, Мунгало тоғи ёнбағрида жойлашган Мулитака қишлоғи табиий офат натижасида ер юзидан деярли бутунлай йўқ бўлиб кетган. Кўчкининг кейинги ҳаракати қутқарувчилар ва офатдан омон қолганлар учун қўшимча хавф туғдиради, дейилади Папуа-Янги Гвинея ҳукуматининг БМТга мурожаатида.

 

"Кўчки катталиги тўртта футбол майдонига тенг бўлган майдонни қамраб олди ва у улкан тошлар, илдизи қўпорилган дарахтлар ва бир неча метр қалинликдаги ер қатламлари остида қолиб кетди", — дейилади AFP хабарида.

 

Табиий офат ҳудудида турли қабилалар ўртасидаги тўқнашувлар туфайли вайроналарни тозалаш учун гуманитар ёрдам ва оғир техникаларни олиб келиш ҳозирда қийин. Маълум қилинишича, яқин атрофдаги қишлоқлар аҳолиси 27 май куни ҳам курак ва ёғочлар ёрдамида қурбонларни қидиришни давом эттирган. 

 

Айни пайтда, Папуа-Янги Гвинея ҳукумати халқаро ёрдам сўраб мурожаат қилди. 28 май куни БМТ томонидан ушбу мавзуда видеоконференция ташкил этилиши режалаштирилган. Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг айтишича, ГФР ўз ҳамкорлари билан алоқада ва қандай ёрдам бериши мумкинлигига аниқлик киритмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Хитой ҳам ёрдам таклиф қилди. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Янги Гвинеядаги кўчки 2000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди | Zamon.uz