Шимолий Корея Япон денгизи томон 10 га яқин баллистик ракета учирди
Ракеталар денгизга қулаган.

Ҳодиса бугун, 30 май куни тахминан соат 02:14 да содир бўлган. Бу ҳақида “Yonhap” хабар берди.
“Шимолий Корея синовлар баҳонаси остида баллистик ракеталар иштирокида провокациялар олиб боришда давом этмоқда. Аммо уларнинг бундай катта миқдорда учирилиши ноодатий ҳол. Ҳарбийлар батафсил хусусиятлар, шу жумладан, ракета модели ва парвоз масофасини таҳлил қилмоқда”, — дейилади хабарда.
Ракеталар денгизга, Япония иқтисодий зонасидан ташқарига қулаган.







