Трамп президент бўлса Илон Маскни ўзига маслаҳатчи қилмоқчи
Бу ҳақда The Wall Street Journal Journal манбаларига таяниб хабар берди.

Дональд Трамп тадбиркор Илон Маск билан ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида ғалаба қозонса, унинг маслаҳатчи лавозимига тайинланишини муҳокама қилди.
Манбаларнинг сўзларига кўра, бу таклиф ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Лекин Трамп ва Маск имкон туғилиши билан бундан унумли фойдаланмоқчи. Улар, шунингдек, АҚШнинг чегара хавфсизлиги ва иқтисодиёти билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган.
Нашрнинг қайд этишича, Илон Маск сўнгги пайтларда ушбу мавзуларни фаолроқ муҳокама қила бошлаган.







