Афғонистонда қайиқ ағдарилиб кетди
Ҳодиса оқибатида 25 киши сувга чўкиб кетган

Ҳолат Афғонистон шарқида жойлашган Нангарҳор вилоятидаги дарёда юз берган. Чўкиб кетганлар орасида болалар ҳам борлиги айтилмоқда.
Ҳозиргача 5 нафар йўловчи қутқарилган. Яна беш нафао йўловчининг жасад топилган. Ҳудудга тиббий гуруҳ ва тез ёрдам юборилиб, қолган йўловчилар қидирилмоқда.
Афғонистон матбуотига кўра, ҳудуд аҳолиси кўприк йўқлиги сабабли қишлоқлар ва маҳаллий бозорлар ўртасида оддий қайиқлардан фойдаланишади. Шу билан биргаликда Афғонистонда сўнгги ҳафталарда ёғаётган кучли ёғингарчилик туфайли юзлаб одамлар ҳалок бўлишган.







