Ҳиндистонда бир кунда 85 киши иссиқдан вафот этди
Мамлакатнинг шарқий соҳилида вазият оғирлашган.

Ҳиндистон шимоли-шарқидаги ғайритабиий иссиқлик туфайли бир суткада камида 85 киши ҳалок бўлди. Ўлим ҳолатлари Одиша, Биҳар, Жҳаркҳанд, Ражастан ва Уттар-Прадеш каби штатларда қайд этилган.
Мамлакатнинг шарқий соҳилидаги штатда юқори намлик туфайли вазият янада оғирлашган. У ерда 46 кишини иссиқ урган, яна бир неча ўнлаб аҳоли касалхонага ётқизилди.
Қурбонлар орасида сайловчилар ҳам бор. Улар Ҳиндистондаги сайлов участкаларини умумий парламент сайловларининг якуний босқичига тайёрлаётган эди.







