Туркияда тураржой биноси қулаб тушди
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар бор.

Истанбул ғарбида тўрт қаватли тураржой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетган.
Маҳаллий нашларнинг ёзишича, бино тахминан соат 8:45 да қулаган, ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Воқеа жойига полиция, ўт ўчирувчилар ва шифокорлар етиб келган.
Вайроналар остидан бир киши тирик ҳолда олиб чиқилиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Кейинроқ яна етти киши олиб чиқилди, улардан иккитаси оғир аҳволда.
Истанбул вилояти губернатори Довут Гулнинг сўзларига кўра, бино 1988 йилда қурилган бўлиб, унинг биринчи қаватида дўкон жойлашган.







