АҚШда чегарани ноқонуний кесиб ўтганларга бошпана бериш вақтинча тақиқланди
Чекловлар бугундан кучга киради.

Президент Жо Байден АҚШ жанубий чегарасини, яъни Мексика билан чегарани ноқонуний кесиб ўтган мигрантларга бошпана беришни вақтинча тақиқлади. Бу иммиграция хизмати ходимларига мамлакатда ноқонуний бўлган одамларни АҚШдан чиқариб юборишни осонлаштиради.
Чекловлар 5 июндан кучга киради, бироқ АҚШ-Мексика чегарасида бир ҳафта ичида ноқонуний қочқинларнинг кунлик ҳибсга олиниши сони 2500 нафардан ошсагина амалга оширилади, дея хабар бермоқда Reuters Байден маъмуриятидаги манбаларга таяниб. Шу билан бирга, агар кунлик ҳибсга олишлар сони 1500 га тушса, АҚШнинг жанубий чегараси қайта очилиши мумкин, бу чоралар АҚШда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган шахсларни чиқариб юбориш жараёнини осонлаштириш учун мўлжалланган.
Янги чекловлар божхона ва чегара қўриқлаш мобил иловасидан фойдаланган ҳолда чегарани кесиб ўтган шахсларга, шунингдек, тиббий фавқулодда вазиятларда одам савдоси қурбонлари ва кузатувсиз болаларга нисбатан қўлланмайди.







