Рамзан Қодировнинг жияни вазир бўлди
Бунга қадар Адам Черхигов Чеченистон ҳукумати мактабгача таълим қўмитасининг раиси лавозимида ишлаётган эди.

Чеченистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва ҳукуматида таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. Рамзан Черхигов ўрнига Чеченистон Республикаси транспорт, коммуникациялар ва рақамли ривожланиш вазири этиб унинг ўғли Адам Черхигов тайинланди.
"Адам ёш бўлишига қарамай, раҳбарлик лавозимларида катта тажрибага ва вазирлик олдида турган вазифаларни самарали ҳамда сифатли бажариш учун зарур профессионал кўникмаларга эга", — дейди Рамзан Қодиров.







