АҚШ Исроилни ҳимоя қилиш мақсадида Халқаро жиноий судга қарши санкциялар қўлламоқчи
Қўшма Штатлар Конгресси Вакиллар палатаси Халқаро Жиноий суд мансабдор шахсларига АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши иш қўзғатишлари учун чекловлар қўядиган қонун лойиҳасини қабул қилди.

Қонун лойиҳаси Вакиллар палатасида 247 конгрессмен томонидан қўллаб-қувватланди. Энди ҳужжат овоз бериш учун Сенатга юборилиши керак. Бу ерда демократлар кўпчиликни ташкил қилади ва унга қарши овоз берилиши эҳтимоли юқори.
Чекловлар “АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳимояси остидаги ҳар қандай шахсни тергов қилиш, ҳибсга олиш ёки жиноий жавобгарликка тортиш учун ҳар қандай саъй-ҳаракатларни амалга оширувчи” шахсларга нисбатан қўлланилади.
Мазкур қонун лойиҳаси Халқаро жиноий суд прокурори Карим Аҳмад Хон Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуу ва мудофаа вазири Йоав Галлантни ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилганидан сўнг ишлаб чиқилган.







