Байден ва Зеленский тез орада иккита муҳим учрашув ўтказади
Бу ҳақида Оқ уй хабар берди.

АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан икки давлат раҳбарлари Нормандия қўшин туширилганининг 80 йиллигига бағишланган хотира тадбирларида қатнашишларини ва июн ойи ўрталарида Италияда бўлиб ўтадиган G7 саммити доирасида учрашиш имконига эга бўлишларини тасдиқлади.
"Президентлар ўртасидаги учрашувларда ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари муҳокама қилинади. Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа қобилияти кўпроқ керак, Қўшма Штатлар эса “бунинг устида ишламоқда”. Киев шунингдек, доимий равишда қурол-яроғ билан таъминланиши керак, биз бу масалада ҳам ёрдам беришда давом этамиз", — дея аниқлик киритди АҚШ президенти маслаҳатчиси.
Шу билан бирга, Салливан Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий инструкторлар юбориш ниятида эмаслигини қўшимча қилди.







