Жаҳон

Молдова бош штабининг собиқ бошлиғи Россияга жосуслик қилгани маълум бўлди

Бу ҳақида Тhe Insider ва Молдованинг “Маленькая страна” нашри қўшма суриштурувида айтилди.

Молдова бош штабининг собиқ бошлиғи Россияга жосуслик қилгани маълум бўлди

Молдова Қуролли Кучлари Бош штабининг собиқ бошлиғи Игор Горган Россия Федерацияси ҳарбий разведкасига (ГРУ) республикадаги ички сиёсий вазият тўғрисида ҳисоботлар ва Украина Мудофаа вазирлиги вакилларининг ташрифлари ҳақидаги маълумотларни узатиб турган.

 

Бундан ташқари, суриштирув материалида таъкидланганишича, Горган ўзининг ГРУдаги куратори Алексей Макаровга Молдовада ҳамма нарса гўёки рус қўшинларининг мамлакатга киришига тайёрлиги ҳақида хабарлар юборган.

 

Ҳарбий разведка манбасининг тахмин қилишича, Горган 2004 йилда НАТОнинг Босния ва Герсеговина, Грузия ва Ироқдаги халқаро миссияларида хизмат қилган вақтида рус махсус хизматлари томонидан ёлланган.  2021 йилда Молдова президенти Майя Санду уни Бош штаб бошлиғи лавозимидан озод қилган. 2023 йилда Горган БМТнинг Кишинёвдаги қочқинлар масалалари бўйича ваколатхонасига ишга жойлашган. Горган Молдова Мудофаа вазирлигидаги эски алоқаларидан фойдаланиб, ГРУ учун муҳим маълумот етказувчи бўлиб қолмоқда, деб ёзади Тhe Insider.

 

Тергов ҳаракатлари бошлангач, Молдова президенти маъмурияти раҳбари Адриан Балутел Игор Горганнинг давлат мукофотлари ва ҳарбий унвонлари бекор қилинишини маълум қилди.

 

"Ватанга хиёнат ва давлатга қарши бундай жиноятларни амалга оширган шахслар энг оғир турдаги жазо билан жазоланиши керак. Молдовага давлатга хиёнат ва жосуслик жиноятларига қарши курашда самаралироқ воситалар керак", — дея таъкидлади Балутел.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Молдова бош штабининг собиқ бошлиғи Россияга жосуслик қилгани маълум бўлди | Zamon.uz