ҲАМАС яна исроилликларни гаровга олиш билан таҳдид қилди
Ҳаракат бундай баёнотни ЦАХАЛ томонидан Нусейрат қочқинлар лагерига зарба берилиши натижасида 210 нафар фаластинлик ҳалок бўлгани муносабати билан эълон қилди.

Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидаги амалиёт чоғида 2023 йил 7 октябрда мусиқа фестивалига уюштирилган ҳужум чоғида ҲАМАС вакиллари томонидан гаровга олинганларнинг тўрт нафарини озод қилди. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари хабар берди.
Исроил ва Россия фуқаролигига эга 27 ёшли Андрей Козлов, 25 ёшли Ноа Арагамани, 21 ёшли Алмог Меир Ян ва 40 ёшли Шломи Зив асирликдан қутқарилди.Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу асирга олинганларни озод қилишда қатнашган барча аскарларга миннатдорчилик билдирди.

Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи ЦАХАЛ томонидан гаровдагилар озод қилинганидан сўнг, гаровда ушлаб турилган бошқа исроилликлар кўп эканини, шунингдек, гаровга олинганлар сонини яна ошириши мумкинлигини таъкидлади.
Исроилга кўра, Ғазо секторида 120 нафардан ортиқ исроиллик ҲАМАС томонидан гаровда ушлаб турилибди. Улардан 41 нафари аллақачон ўлган деб таҳмин қилинмоқда.







