Нарендра Моди яна Ҳиндистон Бош вазири бўлди
У кетма-кет учинчи марта шу лавозимни эгаллади.

Ҳиндистонда бўлиб ўтган парламент сайловларида ғалаба қозонган Ҳиндистон халқ партияси етакчиси Нарендра Моди қасамёд қилди ва учинчи марта Ҳиндистон бош вазири бўлди.
Қасамёд қилиш маросими Ҳиндистон телеканаллари томонидан жонли эфирда намойиш этилган.
Маълумот учун, Моди кетма-кет учинчи марта республика ҳукумати раҳбари лавозимини эгаллаган мамлакатдаги иккинчи сиёсатчига айланди. Ундан олдин мустақил Ҳиндистоннинг биринчи бош вазири Жавоҳарлал Неру ҳам кетма-кет бош вазир бўлганди.







