Жаҳон

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюциясини қабул қилди

Россия овоз бермади ва унга вето қўймади.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюциясини қабул қилди

АҚШ президенти Жо Байден томонидан илгари сурилган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровда ушлаб турилганларни озод қилиш тўғрисидаги таклифга кўнишга қаратилган резолюция лойиҳасини БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо 14 та мамлакат ёқлаб овоз берган.

 

Режа уч босқичдан иборат: биринчи босқичида ўт очишни вақтинча тўхтатиш, Исроилда ҳибсда ушлаб турилган фаластинликлар эвазига ҲАМАС томонидан гаровда ушлаб турилганлардан тирикларни озод қилиш, ўлганларининг жасадларини бериш назарда тутилган, деб ёзади BBC News. Иккинчи босқичда эса Исроил қўшинларининг Ғазо секторини тўлиқ тарк этишлари, шунингдек “жанговар ҳаракатларнинг доимий асосда тўхтатилиши” кўзланган. Учинчи босқичда АҚШ ва халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб-қувватлаши билан минтақани кенг кўламли қайта тиклаш режаси бошлаб берилади.

 

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарори қабул қилинганидан кўп ўтмасдан ҲАМАС резолюциянинг маъқулланишини олқишлашини эълон қилди. Гуруҳ ўт очишни тўхтатиш режасини бажаришга киришиши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда, дея қайд этган The Guardian.

 

Нашрга кўра, гарчи резолюция Исроил томонидан қўллаб-қувватлангани қайд этилган бўлса-да, Исроил бош вазири аввалроқ бу борада танқидий чиқишлар қилган эди. Хусусан, у "ҲАМАСнинг ҳарбий салоҳияти тўлиқ йўқ қилинмагунга қадар узоқ муддатли ўт очишни тўғрисидаги ҳар қандай қарор истиқболсиз", деб атаган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюциясини қабул қилди | Zamon.uz