Путин Шимолий Кореяга ташриф буюради
Ташриф Ким Чен Иннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.

Россия президенти Владимир Путин 18 ва 19 июнь кунлари “дўстона давлат ташрифи” билан Шимолий Кореяда бўлади. Бу ҳақида Кремл матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, КХДРга ташриф Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.
Пхенянда Россия ва КХДР халқаро сиёсат, иқтисодиёт ва хавфсизлик масалалари бўйича кейинги ҳамкорликни назарда тутувчи кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолашни режалаштирмоқда.
“Агар келишув имзоланса, у келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини белгилаб беради ва у, табиийки, барчасини ҳисобга олган ҳолда имзоланади. У мамлакатларимиз ўртасида сўнгги йилларда халқаро сиёсат, иқтисодий соҳа, барча йўналишдаги муносабатлар, шу жумладан хавфсизлик масалаларини ҳам ҳисобга олади”, деди Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков







