Жаҳон

Путин 24 йил ичида илк бор Шимолий Кореяга ташриф буюрди

Россия президенти Владимир Путин 18 июнь куни давлат ташрифи билан Пхеньянга борди. Бу ҳақида Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Путин 24 йил ичида илк бор Шимолий Кореяга ташриф буюрди

Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бутун тарихи давомида бу Путиннинг Пхеньянга 2000 йилдан кейинги биринчи ташрифи ҳисобланади. Путиннинг Шимолий Кореяга ташрифи икки кун давом этади, асосий учрашув 19 июнга белгиланган. Чоршанба куни турли форматларда музокаралар режалаштирилган, энг муҳими Россия ва КХДР раҳбарларининг юзма-юз учрашувидир.

 

Ташрифнинг расмий қисми 19 июнь куни тушда Путин ва Ким Чен Иннинг учрашув маросими билан бошланади. Анъанага кўра, Россия ва КХДР мадҳиялари янграйди, фахрий қоровул саф тортади, давлат раҳбарларига икки давлат делегациялари таништирилади. Кейин қароргоҳда Россия — Корея музокаралари бошланади.

 

Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков ташриф дастурида жуда қизғин, музокаралар, энг муҳими, Путин ва Ким Чен Ин ўртасида норасмий яккама-якка мулоқот кўзда тутилганини айтди.

 

Куннинг иккинчи ярмида қўшма ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган, музокаралар якунида Россия президенти ва КХДР етакчиси матбуот учун баёнот беради.

 

Энг муҳим ҳужжатлардан бири бу Россия ва КХДР ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги янги шартномадир. Битим Россия ва Шимолий Корея ўртасида 1961, 2000 ва 2001 йилларда имзоланган фундаментал ҳужжатлар ўрнини эгаллайди.

 

Ушаковнинг сўзларига кўра, янги шартнома "дунё ва минтақадаги геосиёсий вазиятнинг чуқур эволюцияси, шунингдек, сўнгги пайтларда икки томонлама муносабатларда юз берган сифатли ўзгаришлари билан белгиланади".

 

У янги шартнома ҳарбий-техник соҳадаги ҳамкорликни назарда тутадими ёки йўқлигига аниқлик киритмаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Путин 24 йил ичида илк бор Шимолий Кореяга ташриф буюрди | Zamon.uz