Жаҳон

Бугун Эрон халқи янги президентни сайламоқда

Сайлов участкалари соат 07:00 дан очилди.

Бугун Эрон халқи янги президентни сайламоқда

Сайлов штаби вакили Муҳсин Исломийга кўра, сайлов учаскалари соат 17:00 да ёпилади, бироқ агар зарур бўлса, уларнинг иш соати узайтирилади. Участкаларда хавфсизликни таъминлаш учун 180 минг нафар полиция ходими жалб қилинган.

 

Эрон президенти бўлиш учун кураш Муҳаммад Боқир Қолибоф (парламент спикери), Саид Жалилий (диний раҳнамонинг мамлакат хавфсизлик кенгашидаги вакили), Мустафо Пурмуҳамаммадий (ички ишлар ва адлия вазирликларининг собиқ раҳбари) ҳамда Масъуд Пезешкиён (собиқ соғлиқни сақлаш вазири) ўртасида кечмоқда.

 

Сайловга оз қолганида Теҳрон шаҳри ҳокими Алиризо Законий ўз номзодини қайтариб олди. У номдор консерватор сиёсатчилар Жалилий ва Ғолибоф ўз кучларини ислоҳотчи Пезешкиёнга қарши бирлаштиришини истаб шу йўлни тутган.

 

Иброҳим Раисий вертолёт ҳалокатида қурбон бўлганидан сўнг, Эронда президент сайлови навбатдан ташқари ўтказилмоқда.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Бугун Эрон халқи янги президентни сайламоқда | Zamon.uz