Ҳиндистонда одамни чаққан илон ўлиб қолди
Эркак уни бошидан уч марта тишлаб олган.

Ҳолат мамлакатнинг Бихар штатида юз берган. Темирйўл қурилишида ишловчи эркак ўз хонасида ухлаб ётганида заҳарли илон кириб келиб, уни чақиб олган. Бундан ғазабланган Сантош исмли эркак илонни ушлаб бошидан тишлаб олган.
У судралувчини уч марта тишлаб олганидан сўнг илон воқеа жойидан ҳалок бўлган.
“Менинг қишлоғимда илон тишласа, заҳарни зарарсизлантириш учун уни икки марта тишлаш керак, деган эътиқод бор”, дея ўз ҳаракатига изоҳ берган Сантош.
Воқеадан сўнг темирйўл ходимлари Сантошни яқин атрофдаги шифохонага даволаниш учун шошилинч равишда олиб кетишган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Маҳаллий аҳолининг кўпчилиги илон заҳарли бўлмаган бўлиши мумкин, акс ҳолда Сантошнинг ҳаёти хавф остида қоларди, дея тахмин қилишди.







