Байден Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш бўйича янги чоралар кўришга ваъда берди
АҚШ президенти Россиянинг 8 июлда Украина шаҳарларига амалга оширган кенг кўламли зарбаларидан сўнг Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш бўйича янги чоралар кўрилишини маълум қилди.

"Россиянинг ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган ва Киевдаги энг йирик болалар касалхонаси зарар кўрган ракета зарбалари Россиянинг шафқатсизлиги ҳақида даҳшатли эслатмадир. Дунё Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиши жуда муҳим", — дейилади баёнотда.
Байден Украина президенти Владимир Зеленский билан Вашингтондаги НАТО саммити доирасидаги учрашувда АҚШнинг Украинани собит қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлаш ниятида эканини айтди.
"Биз иттифоқчиларимиз билан биргаликда Украина шаҳарлари ва тинч аҳолисини Россия зарбаларидан ҳимоя қилиш учун ҳаво мудофаа тизимини мустаҳкамлаш бўйича янги чораларни эълон қиламиз. Қўшма Штатлар Украина халқи билан бирга", — дея қўшимча қилди Байден.







