Жаҳон

Байден шу ҳафтада президентлик пойгасидан чиқиши мумкин

АҚШ президентига партия етакчилари ва яқин дўстлари томонидан босим кучаймоқда.

Байден шу ҳафтада президентлик пойгасидан чиқиши мумкин

"Бир қанча юқори мартабали демократлар ўзаро суҳбатларда партия етакчилари ва яқин дўстлари томонидан кучайиб бораётган босим АҚШ президенти Жо Байденни шу ҳафтанинг дам олиш кунлари президентлик пойгасидан чиқишга ундаши мумкинлигини айтмоқда", деб ёзди Axios нашри.

 

Таъкидланишича, ҳозир ковид туфайли ўзини яккалаб қўйган 81 ёшли президент иш билан банд. Аммо ўзаро суҳбатларда у босимнинг кучайиши, сўровлардаги салбий натижалар ва адолатсиз текширувларга тан берганини айтган. Бу эса унинг сайловолди кампаниясини давом эттиришига имкон бермаяпти, деди демократлардан бири нашрга.

 

Манбаларнинг айтишича, партиянинг юқори мартабали етакчилари, дўстлари ва асосий донорлари Байден ғалаба қозона олмайди, ёши ва ақлий қобилияти ҳақидаги жамоатчилик фикрини ўзгартира олмайди ва Конгрессда кўпчиликни қўлга кирита олмайди, деб ҳисоблайди.

 

Демократларнинг Сенатдаги етакчиси Чак Шумер Трампга суиқасд уюштирилган куни Байденга сайловда қатнашишдан бош тортса яхшироқ бўлишини айтган.

 

Вакиллар палатаси собиқ спикери Нэнси Пелоси президент Жо Байденга шахсан қўнғироқ қилган. Суҳбат давомида у сўровлар президент Дональд Трампни мағлуб эта олмаслигини кўрсатаётганини айтган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Байден шу ҳафтада президентлик пойгасидан чиқиши мумкин | Zamon.uz