Сеул КХДРни яна чиқинди шарларини учиришда айблади
Бу ҳақида Жанубий Корея бош штаблари бошлиқлари қўмитаси маълум қилди.

Шимолий Корея Жанубий Корея билан чегарадан яна чиқинди шарларини учирди. Жанубий Корея ҳарбийларининг қўшимча қилишича, шарлар Кёнгидо провинцияси томон ҳаракатланган. Улар аҳолини қулаган нарсаларга тегмасликка, ҳуқуқ-тартибот идоралари ёки ҳарбийларга хабар беришга чақирган.
Икки кун аввал Сеул Шимолий Корея чегараси бўйлаб карнайлар орқали халқаро янгиликлар, демократия ва капитализм ҳақидаги маълумотлар ҳамда K-pop мусиқаларини эшиттиришни қайта бошлади. Жанубий Корея томони бу қадамни Пхеньяннинг ҳаво шарлари ёрдамида амалга ошираётган "ёвуз, шармандали ва қўпол" ҳаракатларига муносабат сифатида изоҳлади.







