Жаҳон

Қирғизистон пойтахтига автомобилда кириш пуллик бўлиши мумкин

Ҳудудларда ва хорижий давлатларда рўйхатдан ўтган автомобиллар шаҳарга кириш учун пул тўлайди, шаҳар аҳолисининг транспорт воситасига йиғим жорий қилинмайди.

Қирғизистон пойтахтига автомобилда кириш пуллик бўлиши мумкин

 24.kg хабар беришича, Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри маъмурияти автотранспорт воситаларининг кириши учун йиғим жорий этишни таклиф қилувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.

 

Қарор лойиҳаси маъқулланса, шаҳар маъмурияти томонидан йўлларда йиғим қабул қилувчи пунктлар ташкил этилади ёки автоматлаштирилган тўлов тизимлари ўрнатилади. 1 минг қирғиз сўми миқдорида аванс тўлаган ҳайдовчиларга 30 фоизлик чегирма берилади.

 

Шаҳар аҳолисининг транспорт воситасига йиғим жорий қилинмайди.

 

Ҳудудларда ва хорижий давлатларда рўйхатдан ўтган автомобиллар қуйидаги ҳолларда йиғим тўлашдан озод этилиши мумкин:

 

— табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш учун мўлжалланган юкларни ташиш;

 

— хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларга ва уларнинг филиалларига тегишли бўлиши;

 

— техник ёки ёнғинга қарши хизматларга, тез ёрдамга ва бошқаларга тегишли;

 

— давлат органларига тегишли.

 

Лойиҳада Бишкек шаҳри йўлларига кирмасдан умумий фойдаланишдаги йўлларда ҳаракатланаётганда йиғим олинмаслиги айтилган.

 

Шаҳарда рўйхатдан ўтган, лекин норезидент давлат рақами бўлган автомашиналарига эга бўлган шахсларга автомобилларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун 10 календар кун муддат берилади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қирғизистон пойтахтига автомобилда кириш пуллик бўлиши мумкин | Zamon.uz