Шимолий Корея яна Сеулга ахлат шарлари учирди
Улардан бири Президент қароргоҳига қулаган.

Шимолий Корея томонидан Сеулга қарата учирилган ахлат шарларининг бир қисми Жанубий Корея президентининг қароргоҳига қулади.
Президент Хавфсизлик хизмати объект аниқлангандан кейин фавқулодда вазиятларни бартараф этиш гуруҳларини сафарбар қилишга мажбур бўлган.
“Кимёвий, биологик ва радиологик қуролларга қарши кураш гуруҳи ахлат уюмларини муваффақиятли йиғишди”, дейилади маҳаллий нашр хабарларида.
Қайд этилишича, текширув давомида ахлат шарлари таркибида ҳеч қандай хавфли объект аниқланмаган.
Маълумот учун, Президент қароргоҳи ҳарбийлар томонидан қўриқланади ва унинг устида парвозлар тақиқланган.







