Эрон Исроилдан ўч олмаслиги сўралмоқда
Бу бўйича АҚШ томонидан хат юборилди.

CNN хабарига кўра, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Теҳронда ҲАМАС раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишидан сўнг ўч олмасликни сўраб Эронга хабар юборган.
Блинкен Қатар ҳукумати раҳбари ва ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ал Таний билан суҳбат чоғида ундан бу хабарни Эрон томонига ва Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” шиа ҳаракатига етказишни сўраган. Манбанинг таъкидлашича, Қатар шайхи АҚШ Давлат котибининг илтимосини бажаришга рози бўлган.







