Россиядаги 5 қаватли тураржой қулаб тушди
Оқибатда тахминан 15 та уй вайрон бўлган.

Россиянинг Нижний Тагил шаҳрида 5 қаватли турар-жой биноси газ баллони портлаши оқибатида қулаб тушди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, вайроналар остидан учта ярадорни олиб чиқишган. Ҳозиргача жабрланганлар сони олти кишига етган.
Портлаш натижасида биринчи ва иккинчи кириш йўлаклари жойлари қулаб тушган. Тахминан 15 та уй вайрон бўлган.
Ҳодиса жойига Свердловск вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси аэромобили жўнатилган.







