Шимолий Кореяда кучли сув тошқинлари кузатилмоқда
Қутқарув ишларини Ким Чен Ин шахсан ўзи назорат қилмоқда.

Сўнгги кунларда “Геми” тўфони туфайли Осиёнинг катта ҳудудларида кучли ёмғир ва сув тошқинлари кузатилди.
Шимолий Кореядаги тўфон оқибатида 15 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Ким Чен Ин бошчилигида Корея шимоли-ғарбидаги сув тошқини зонасидан 5 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.
27 июль куни кучли ёғингарчилик натижасида Шимолий Корея ва Хитой чегарасидаги дарёда сув тошиб кетган. Эвакуация ишларини олиб бориш учун 10 та ҳарбий вертолёт, шунингдек, денгиз ва ҳукумат комиссиялари жалб қилинган.
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин қутқарув ишларини назорат қилиш учун ҳудудга ташриф буюрди. У сув босган ҳудудларни қайиқда айланиб, амалдорларга керакли топшириқлар берди.







