Туркияда вертолёт ҳалокатга учради
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор.

Жума куни Адана вилоятидаги ўрмон ёнғинларини бартараф этишда қатнашган Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради. Вертолёт бортида беш кишидан иборат экипаж, жумладан, уч нафар россиялик бўлган. Улар қирғоққа сузиб чиқишга муваффақ бўлишган.
“Соат 16:20 да ўрмон ёнғинларини ўчириш учун бўлимимиз томонидан ижарага олинган Ми-8 вертолёти сув олиш чоғида қулаб тушди ва номаълум сабаб билан сув омборига қулади. Беш нафар экипаж аъзоси жароҳат олган”, — дейилади департамент матбуот хизмати хабарида.







