Мали Украина билан алоқаларни узди
Мали ҳукумати Украинанинг хатти-ҳаракатларидан норози.

Бундай қарорга Украина томони июль ойи охирида Мали ҳукумати қўшинлари колоннасига ва улар томонида жанг қилаётган “Вагнер” гуруҳи жангчиларига ҳужум қилган туарег исёнчиларини қўллаб-қувватлашини билдиргани сабаб сифатида кўрсатилган.
Мали ҳукумати Украинанинг хатти-ҳаракатлари мамлакат суверенитетини бузиш, шунингдек, халқаро терроризмни қўллаб-қувватлаш деб ҳисоблашини билдирган.







