Жаҳон

“Коля Қирғиз”нинг онаси 7 йилга озодликдан маҳрум этилди

Шунингдек, 76 ёшли Мая Алиеванинг мол-мулки мусодара қилинди.

“Коля Қирғиз”нинг онаси 7 йилга озодликдан маҳрум этилди

2023 йилнинг октябрида ҳуқуқ-тартибот идоралари махсус операцияси пайтида ўлдирилган “Коля Қирғиз” лақаби билан танилган қирғизистонлик криминал авторитет Қамчибек Қўлбоевнинг онаси 76 ёшли Мая Алиеванинг мол-мулки мусодара қилиниб, 7 йилга озодликдан шартли маҳрум этилди. Ҳукмни 8 август куни Бишкек суди эълон қилди.



Мая Алиева Қирғизистон Жиноят кодексининг 222-моддаси ("Жиноий даромадларни легаллаштириш") бўйича айбланди: унинг номига ўғли Қамчибек Қўлбоев томонидан ноқонуний йўллар билан қўлга киритилган 13 та кўчмас мулк рўйхатга олинган. Прокурор хатланган мулкларни давлат фойдасига мусодара қилиш билан бирга 10 йил қамоқ жазосини сўраган эди.



Суд тайинланган жазо бир йил синов муддати билан шартли деб ҳисобланишини маълум қилди. Судланувчи ушбу синов муддати давомида жиноятга қўл урмаса ва суд томонидан юкланган мажбуриятларни бажарса, ҳукм ижро қилинмайди.



Суд ҳукмида айтилишича, Мая Алиева номига рўйхатдан ўтказилган умумий қиймати 2 миллиард қирғиз сўмидан ортиқ (деярли 25 миллион доллар) бўлган кўчмас мулк мусодара қилинади. Жумладан: Бишкекда бир нечта квартиралар, Чўлпон-Ота шаҳридаги уй, Чўлпон-Ота курорт-рекреацион ҳудудидаги иккита ер участкаси, Бўстери қишлоғидаги дўкон, иккита катта қўйхона, Чўлпон-Ота шаҳридаги савдо мажмуаси, Чўлпон-Ота шаҳридаги суғориладиган экин майдонлари, «Барлар» спорт мажмуаси.



Июл ойида Алиеванинг яна бир ўғли (унинг жами 6 нафар фарзанди бор) Жўлдошбек Қўлбоев Қирғизистон президентига видеомурожаат қилиб, онаси «инсултга учрагани, ётоқдан туролмайдиган, аниқ гапира олмайдиган бўлиб қолгани, суд мажлислари унинг хонадонида ўтаётганидан» шикоят қилган эди.



Қайд қилинишича, Қамчибек Қўлбоевнинг беваси Нурия Тентешевага нисбатан ҳам суд ҳукми чиқарилган: у сиртдан 8 йилга озодликдан маҳрум этилди ва қидирувга берилди.



"Коля-қирғиз" Қирғизистондаги энг машҳур криминал авторитетлардан бири эди. АҚШ разведка идоралари уни дунёдаги энг йирик наркобаронлар рўйхатига ва Қўшма Штатлардаги мол-мулки мусодара қилиниши керак бўлган собиқ СССР мамлакатларидан келган топ-10 жиноятчи қаторига киритган. Қўлбоевни ҳибсга олиш ёки унинг уюшган жиноий гуруҳининг «молиявий оқимини бузиш»га ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот эълон қилинганди.



Қўлбоев 2023 йил 4 октябрь куни Қирғизистон хавфсизлик кучларининг махсус амалиёти чоғида ўлдирилди. Бир неча кун ўтгач, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси унинг ноқонуний йўллар билан қўлга киритган, шу жумладан қариндошлари ва шериклари номига расмийлаштирилган активлари қиймати 1 миллиард долларга яқин эканини маълум қилди. Тез орада жиноятчи ва унинг яқинларига тегишли 720 та хонадон давлат мулкига ўтди. Мулкнинг бир қисми ким ошди савдосига қўйилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"