Япония мудофаа харажатларини оширмоқчи
Бунга Хитойдан келаётган таҳдид сабаб бўлди.

Япония 2025 йилда мудофаа бюджетини рекорд даражада оширмоқчи. Бу ҳақида Kyodo агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мудофаа бюджети 54 миллиард долларга оширилади. Бунга Хитойдан келаётган таҳдид сабаб бўлди.
“Япония ҳарбийлари узоқ оролларини, хусусан, Тайванга яқинлиги туфайли муҳим бўлган Нансэй оролларини ҳимоя қилиш учун дронлардан фойдаланишни режалаштирмоқда”, дейилади хабарда.







