Маймунчечак сабаб Қозоғистонда назорат кучайтирилди
Ушбу инфекция дунё бўйлаб тарқалмоқда.

Қозоғистонда Маймунчечак касаллиги сабабли аэропортлар ва чегара ўтиш жойларида назорат чоралари кучайтирилди.
Маймунчечак касаллиги қайд этилган мамлакатлардан келган фуқаролар айниқса эҳтиёткорлик билан текширилади. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги тошма, юқори иситма ёки бошқа аломатлар пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш кераклиги ҳақида огоҳлантирди.
Қозоғистонда шу кунгача маймун чечак билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган.







