Исроил пойтахтида портлаш юз берди
Ҳодиса оқибатида қурбон ва жароҳатланганлар бор.

Исроил пойтахти Тел-Авивда содир бўлган портлашда бир киши ҳалок бўлди, бир киши оғир яраланди.
Исроил полицияси матбуот хизмати баёнотида, Тел-Авивдаги Лаҳи кўчасида портлаш содир бўлгани айтилади. Ушбу маълумотларга кўра, ҳозирча шахси аниқланмаган 1 киши ҳалок бўлган, яна бир киши жароҳатланган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган.
Исроил давлат телевидениеси KAN хабарига кўра, портлаш оқибатида 50 ёшлардаги бир эркак ҳалок бўлган. Исроилнинг ички разведка ташкилоти "Шин-Бет" теракт эҳтимолини баҳолаш учун терговда иштирок этмоқда.







