Вашингтон АҚШнинг ядровий тийиб туриш стратегиясини қайта кўриб чиқди
Тhe New York Times нашрининг ёзишича, президент Жо Байден март ойида мамлакат ядро стратегиясига махфий ўзгаришларни маъқуллаган.

Янги доктрина нафақат Россиядан, балки Хитой ва КХДР томонидан эҳтимолий таҳдидларга тайёр туришни назарда тутади. Бунга Пекин ва Пхеняннинг сўнгги йилларда ядро арсеналлари сони ортгани сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатлар шу қадар махфийки, улар фақат қоғоз кўринишида ва Пентагоннинг бир нечта ҳарбий раҳбарларига жуда чекланган миқдорда тақдим этилган. Газета маълумот манбасини кўрсатмади, бироқ Байден ваколат муддати тугагач (2025 йил 20 январгача) ядро стратегияси ўзгариши ҳақида Конгрессни хабардор қилишини қўшимча қилади.







