Жаҳон

Шолц Германия ҳукуматининг Украинага ёрдамни қисқартириш қарорини ҳимоя қилди

Германия канцлери G7 мамлакатлари Киевга Ғарбда музлатиб қўйилган Россия активлари гарови остида 50 миллиард доллар миқдорида кредит ажратишга рози бўлганига эътибор қаратди.

Шолц Германия ҳукуматининг Украинага ёрдамни қисқартириш қарорини ҳимоя қилди

"Ҳозирда якуний техник тафсилотлар ишлаб чиқилмоқда. Умид қиламизки, бу жараённи жуда қисқа вақт ичида якунлаймиз", — дея таъкидлади Шолц.

 

Аввалроқ 2025 йил учун Германия бюджетида Киевга ёрдам бериш учун 4 миллиард евро ажратиш режалаштирилгани маълум бўлган эди. Бу жорий йилдагидан икки баробар кўп миқдор ҳисобланади. 2026 йилдан бошлаб эса Германия ҳукумати давлат харажатларининг ушбу бандини бутунлай олиб ташламоқчи. Берлин бунга бюджет тақчиллиги таҳдиди ва Украинани қўллаб-қувватлаш учун бюджет маблағларини сарфлашни тўхтатишни талаб қилувчи ўнг ва сўл популист кучларнинг ортиб бораётган мавқейини сабаб сифатида кўрсатмоқда.

 

Ҳукмрон коалиция келажакда Россиянинг музлатилган активларидан келадиган даромад орқали Украинага ёрдам беришни режалаштирмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Шолц Германия ҳукуматининг Украинага ёрдамни қисқартириш қарорини ҳимоя қилди | Zamon.uz