“Толибон” аёлларга эркакларга қарашни тақиқлади
Бу бўйича 114 бетлик янги кўрсатмалар эълон қилинди.

Уларга кўра, аёллар бегона эркакларга қарамаслиги ва уларга гапиришдан тийилиши лозим. Шунингдек, овозлари ташқарига эшитилмаслиги учун уй ичида баланд овозда гаплашиш ҳам ман этилган.
Бундан ташқари, аёлларнинг жамоат жойларида қўшиқ айтиши ва Қуръон ўқиши тақиқланган, кийимлари тор ёки калта бўлмаслиги лозим.
Такси ҳайдовчиларига “ҳижобсиз ёки эркак васийси бўлмаган аёлларни” ташимаслик бўйича кўрсатма берилган. Янги қоидаларга қарши чиққан аёллар ҳибсга олинади ва қамоққа ташланади, дейилади «Толибон» хабарида.







