АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди
Рўйхатга 400 нафар шахс ва ташкилот киритилган.

Санкцияларга дучор бўлганлар орасида Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусовнинг ўғли Павел Белоусов ҳам бор. Шунингдек, унинг рафиқаси Евгения ҳам рўйхатга киритилган. Қўшма Штатлар 2022 йил декабрь ойида Андрей Белоусовга қарши санкциялар киритган эди.
АҚШ Молия вазирлиги пресс-релизида қайд эшитилишича, санкциялар рўйхатидан жой олган шахслар ва компаниялар Россияга санкцияларни четлаб ўтишга ҳамда Украинада уруш олиб бориш учун пул топишга ёрдам бермоқда.







