Исроилда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Бугун “Ҳизбуллоҳ” Исроил томон ҳужум уюштирганди.

Маълумотларга кўра, 25 август куни эрталаб Ливан жанубидан Исроилнинг турли ҳудудлари томон ҳужум амалга оширилган. “Ҳизбуллоҳ” 11 та ҳарбий инфратузилма объектига зарба берилганини даъво қилмоқда.
Исроил Мудофаа вазири Ёав Галант Исроил армияси бугун эрталаб “Ҳизбуллоҳ” билан вазият кескинлашганидан сўнг, мамлакатда кейинги 48 соат давомида фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Бундан ташқари, Бош вазир Бинямин Нетаняху ҳукумат уйида Ёав Галант билан ёпиқ учрашув ўтказган.







