Миср Президенти Туркияга бормоқчи
Бу унинг мамлакатга биринчи расмий ташрифи.

4 сентябрга мўлжалланган ташрифнинг асосий мавзуси Ғазо сектори атрофидаги вазият бўлади, икки томонлама муносабатлар ҳам муҳокама қилинади ва Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.
2013 йилда Туркия иттифоқчи деб ҳисоблаган “Мусулмон биродарлар” партиясидан президент Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашганди.







