Павел Дуров Парижда ҳибсга олинди
У 20 йилга қамалиши мумкин.

Телеграм асосчиси ва бош директори шанба куни кечқурун Франция пойтахти Париж шаҳридаги аэропортда қўлга олинди. 39 ёшли тадбиркорга унинг қўриқчиси ва бир аёл ҳамроҳлик қилган.
Дуровнинг ҳибсга олинишига сабаб, унинг хавфсизлик кучлари билан ҳамкорлик қилмагани бўлган. Франция қонунчилигига кўра, Дуров бу қилмиши учун гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа оғир жиноятларда шерик сифатида кўрилади.
Павел Дуровга қўйилган айбловлар қаторига терроризм, гиёҳвандлик, жиноий шерикчилик, фирибгарлик, пул ювиш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳамда телеграмдаги педофилияга асосланган контентлар киради.
Бу айбловлар билан Дуров Францияда 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Телеграм асосчиси тез орада судда Франция фуқароси сифатида иштирок этиши кутилмоқда.







