Россияда Теlegram'даги расмий ёзишмаларни ўчириш буюрилди
Бундай буйруқ айрим йирик тадбиркорларга ҳам берилган.

Россия расмийлари Теlegram'даги расмий ёзишмаларни ўчириш бўйича кўрсатма олди.
Манбаларга кўра, бундай буйруқ қатор ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, шунингдек, президент маъмурияти ва Россия ҳукумати ходимларига келган. Бундан ташқари, бундай кўрсатма Россия Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали қўмондонлари, шунингдек, айрим йирик тадбиркорларга берилган.
Шу билан бирга, расмийларнинг айримлари ёзишмаларни ўчириш бўйича кўрсатма олмаганликларини айтишган. Бироқ, улар ўзларининг раҳбарларидан бундай кўрсатмаларни келаётган душанба-сешанба кунлари олишлари мумкинлигини билдиришди.







