Жаҳон

Россиядаги ноқонуний мигрантлар сони маълум қилинди

2023 йилда бу мамлакатда 3,5 миллион ноқонуний меҳнат мигранти бўлган. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларидир.

Россиядаги ноқонуний мигрантлар сони маълум қилинди

Россияда 630 мингдан ортиқ ноқонуний мигрант бор. Бундай маълумотлар Ички ишлар вазирлиги йиғилишида тақдим этилди, дея хабар берди "Коммерсант".

 

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовойнинг тушунтиришича, мамлакатда бўлиш қоидаларини бузган, икки ёки ундан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёки ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланганлар ноқонуний мигрант ҳисобланади.

 

Йиғилиш иштирокчилари назорат остидаги шахсларнинг махсус реестрини яратиш имкониятини муҳокама қилган. Бу Россиядан депортация қилиниши керак бўлган муддати ўтган ёки бекор қилинган миграция ҳужжатларига эга бўлган хорижий фуқароларнинг маълумотлар базаси. Горовойнинг таъкидлашича, агар ҳозир мамлакатдаги барча ноқонуний мигрантлар ушбу реестрга киритилса, "ҳеч қандай IT инфратузилмаси буни қўллаб-қувватламайди". У биринчи навбатда кичик жиноят содир этган шахсларга нисбатан амнистия жорий этишни таклиф қилди. Ички ишлар вазирлиги вакилининг таклифини ФХХ контрразведка хизмати раҳбари Владислав Меншиков қўллаб-қувватлади.

 

Горовой мигрантларни рўйхатга олиш билан боғлиқ муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди. Кўпгина уй эгалари уларни рўйхатдан ўтказишни хоҳламайди. Чунки улар "бу қандай ишлашини" тушунмайди, шунинг учун мигрантлар сохта рўйхатга олиш билан шуғулланадиганларга мурожаат қилади. Бундай вазиятда Россия Тергов қўмитаси доимий равишда Ички ишлар вазирлиги ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 322-моддасига биноан ноқонуний миграцияни ташкил этиш бўйича иш қўзғатади, чунки улар аслида манзилда яшамайдиган одамдан рўйхатга олиш тўғрисидаги аризани қабул қилган.

 

"Бироқ бизнинг ходимларимиз бундай мурожаатчиларни рад эта олмайди ва улар рўйхатдан ўтган жойининг ҳақиқий яшаш жойига мувофиқлигини ҳам текшира олмайди", — деди ички ишлар вазири ўринбосари.

 

2023 йил маълумотларига кўра, 3,5 миллион меҳнат мигранти қонуний равишда Россияда бўлиб, уларнинг аксарияти Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларидир.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россиядаги ноқонуний мигрантлар сони маълум қилинди | Zamon.uz