Жанубий Корея ҳам Telegram'га қарши тергов бошлади
Мессенжер ёлғон хабарларни тарқатишда айбланмоқда.

Yonhap агентлигининг хабар баришича, Франциянинг ортидан Жанубий Корея полицияси ҳам Telegram'га қарши терговни бошлаган.
Иш ёлғон хабарларни тарқатиш билан боғлиқ жиноятларга алоқадор.
Сеул тергов доирасида Париж ва халқаро ташкилотлар билан эҳтимолий ҳамкорлик ўрнатишни режалаштирмоқда.







