Жаҳон

Трамп илк дебатда Ҳаррисга ютқазди

АҚШда мамлакат президентлиги учун номзодлар ўртасидаги биринчи дебат бўлиб ўтди.

Трамп илк дебатда Ҳаррисга ютқазди

АҚШ президентлигига номзодлар — республикачи Дональд Трамп ва мамлакатнинг амалдаги вице-президенти, демократ Камала Ҳаррис сайловолди пойгасидаги илк теледебатни ўтказди.

 

Миграция сиёсати, ишсизликка қарши кураш, инфляция ва Украинадаги уруш АҚШ президентлигига номзодлар ўртасида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган мавзулардан фақат бир қисми бўлиб, улар давомида ўзаро танқидлар ҳам кузатилди ва икки номзод бир-бирини ёлғончиликда айблади.

 

Ҳарриснинг сўзларига кўра, Трамп у ва ҳозирги давлат раҳбари Жо Байденга "Буюк депрессиядан кейинги энг ёмон ишсизлик"ни мерос қилиб қолдирган. Бундан ташқари, собиқ президент "асрнинг энг ёмон пандемияси" ва "фуқаролар урушидан бери бизнинг демократиямизга қилинган энг жиддий ҳужум" учун жавобгардир, деди Ҳаррис. Сўнгги гапида Камала Ҳаррис 2020 йилги сайловлардаги ғалабаси ундан ўғирланган деб ҳисоблаган Трамп тарафдорлари томонидан АҚШ Конгресси биносига бостириб кирилишини назарда тутган.

 

11 сентябрга ўтар кечаси бўлиб ўтган дебатлар чоғида Трамп ўзининг бу сайловда мағлуб бўлгани ҳақидаги сўзлари "истеҳзо билан" айтилганини билдирди. Бироқ бошловчилар томонидан тўғридан тўғри сўралганда, у яна 2020 йилги сайловлардаги мағлубиятини тан олишдан бош тортди.

 

Россиянинг Украинага қарши уруши мавзуси, шунингдек, Вашингтон уни тўхтатиш учун қандай чоралар кўраётгани баҳсда ҳал қилувчи бўлмаса-да, номзодлар томонидан кўтарилди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп илк дебатда Ҳаррисга ютқазди | Zamon.uz