Туркиянинг Трабзон шаҳрини сув босди
Ҳодиса оқибатида бедарак йўқолган бор.

Туркиянинг шимоли-шарқидаги Трабзон шаҳрида кучли ёғингарчилик оқибатида сув тошқинлари юзага келди, дарёлар тошиб, йўлларни сув босди. Айрим жойларда кўчкилар содир бўлган, кўплаб бинолар сув остида қолган.
Ҳозирда қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, аммо қутқарувчилар бедарак йўқолган бир фуқаросини қидиришда давом этмоқда.







