Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобиль портлади
Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар бор.

Россиянинг Покистондаги элчиси Алберт Хорев кортежидаги автомобиль мамлакат шимолидаги Мингора шаҳрида, меҳмонхонага қайтаётганида минага йўлиқиб, портлаб кетди. Бу ҳақида Россия дипломатик миссияси хабар берди.
Хабарда айтилишича, дипломатик корпус вакилларидан ҳеч ким жабрланмаган, бироқ бир неча полициячи жароҳат олган.
Бундан олдин Хорев бир қатор давлатларнинг Покистондаги элчиларидан иборат делегация таркибида Исломобод Савдо-саноат палатаси томонидан Хайбар — Пахтунхва вилоятининг Сват водийсида туризмни ривожлантириш форумида иштирок этган эди.







