Тошкентда психотроп дори сотувчи шахслар ушланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Тошкент вилоятининг Сергели туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.
Ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ш.Т. ва бошқалар 140 дона “Регапен” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро У.С.га 7,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







